09/04/2025
#Муносабат
Андижонда давлат хизматчисининг иш жойида психотроп моддаларини истеъмол қилган ҳолати жамиятимиздаги жиддий муаммолардан бирининг аянчли ифодаси ҳисобланади...
Ҳа, айнан шундай!
Аслида, жамиятимиздаги касалликлар унинг давлат идораларида ҳам ўз ифодасини топади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бундай ҳолат фақатгина алоҳида шахснинг масъулиятсизлиги эмас (!), балки тарбия, таълим, назорат ва жавобгарлик тизимларидаги етишмовчиликларни ҳам намоён этмоқда.
Бундай воқеаларга нисбатан муросасиз муносабат билдирилиши, тегишли чоралар кўрилиши ва давлат хизматчилари учун юқори маънавий ва касбий мезонлар белгиланиши жуда муҳимдир.