20/10/2023
. ЎЙЛАБ КЎРМАСАК
ОҚИБАТИ ЯХШИ БЎЛМАСЛИГИ АНИҚ
Қонунларни маъқуллаётганда илтимос оқибатини ҳам кўз олдингизга келтиринг.
Сўз Солиқ кодексининг 227-1-моддасига бўйича қўлланиладиган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима ҳақида.
Тасаввур қилинг, бир тадбиркор маркировкалаш қоидаларининг қайсидир талабини бузиб қўйди ёки ўз дастурини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилмаган экан, унинг охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушуми 50 млрд сўм дейлик, энди унга 50 МЛРД сўм жарима қўлланилади.
Кўпчилик бизга мурожаат қилган тадбиркорлар ушбу норма “Қайси мантиққа сиғади” деган саволга жавоб қидиришмоқда.
Чунки кодексда жуда бўлмаса соф фойданинг ёки ялпи даромаднинг деб ҳам дейилмаган, айнан “Соф тушум миқдори” дейилган, бу дегани қанча тушум қилган бўлсангиз, барчаси дегани!!!
Бу норманинг ташаббускорлари ростдан ҳам мамлакатимиз иқтисодиёти равнақини ҳоҳлаб ишлаб чиқишганмикин?!
Мазкур норма қабул қилинишида қонунчилик ташаббуси субъекти, жарима миқдори хаддан ташқари баланд эканлигини, буни оддийгина ишлаб келаётган тадбиркор ҳам умуман тўлай олмаслигини ўйлаб кўришганмикин?!
Бизнингча юрт фаровонлиги учун тадбиркорлик субъектларини бу қадар “Болта билан чопиб ташлаб” тугатадиган жарима нормалари эмас балки рағбатлантирувчи нормаларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.