25/06/2021
«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ги янги тахрирдаги қонуннинг 24-моддасида "Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди" дейилган. Ушбу моддада ёзилганлардан кўплаб солиқчиларнинг ҳабари йўқ. Агар корхонангиз йилнинг 4-чорагида очилган бўлса ҳам, йиллик молиявий ҳисоботларни (баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) топширишингиз талаб қилинади. Амалиётда ҳисобот топширмаганларга ҳисобот топширмаганда кўриладиган чоралар ҳам қўлланилганига гувоҳ бўлганмиз. 2021 йил 1-октябрдан кейин рўйхатдан ўтадиган фирмалар 2021 йил учун молиявий ҳисоботларни топширмайдилар.