18/09/2026
Мисрни ўзгартирган воқеа.
2006 йилнинг февраль ойи. Мисрда H5N1 (парранда гриппи) расман қайд этилди. Бир неча ой ичида миллионлаб паррандалар йўқ қилинди, экспорт тўхтади, ҳатто одамлар орасида ҳам касалланиш ҳолатлари чиқди. Бу мамлакат учун чинакам фалокат эди.
Лекин бугун мен ўша катта офат сабабли пайдо бўлган улкан натижани ўз кўзим билан кўриб турибман.
Мисрликлар ҳар сафар четдан тайёр вакцина сотиб олиш ўрнига, ўша воқеадан сўнг ўзларида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қарор қилишган.
Оқибатда бу ғоя бугун MEVAC (ҳозирда глобал Kemin компанияси таркибидаги) биотехнология гигантига айланган.
Ривожланиш суръатига эътибор беринг:
• 2011 йил: Биринчи инновация маркази.
• 2017 йил: Иккинчи марказ.
• 2025 йил: Учинчи ва тўртинчи бинолар ишга тушмоқда.
• Келаси йил: Яна битта янги бино қўшилади.
Кўрсаткичлар ҳам жуда салмоқли:
• 527 нафар ходим (шундан 42 таси PhD ва MVSc даражали олимлар).
• 95 та инновацион вакцина яратилган (шундан 28 таси Жаҳон соғлиқни сақлаш тизими — PIP дастури эътироф этган даражада).
• Йилига 12 миллиард доза паррандачилик вакцинаси ишлаб чиқариш қуввати.
Бундан Ўзбекистон учун қандай хулоса чиқариш мумкин?
Бугун бизда ҳам паррандачилик соҳаси катта тезлик билан ўсяпти, аммо ишлатиладиган вакциналарнинг асосий қисми ҳамон четдан келтирилади. Бу нафақат қиммат, балки хавфли ҳам. Логистикада узилиш бўлса ёки чегаралар ёпилса, бутун бир соҳа ҳимоясиз қолиши мумкин.
Миср модели шуни
кўрсатмоқдаки, агар давлат ва бизнес биргаликда бу соҳага узоқ муддатли инвестиция киритса, 15–20 йил ичида мамлакат биологик хавфсизлигини таъминлабгина қолмай, қўшни минтақаларга вакцина экспорт қилувчи кучга ҳам айланиши мумкин.
Ўзбекистон учун ҳам айнан шундай стратегик йўл керак, деб ўйлайман.
👉Sirdaryolik_insider