NB consulting - Бошқарув консалтинг ва бизнес-тренинглар

  • Home
  • Uzbekistan
  • Tashkent
  • NB consulting - Бошқарув консалтинг ва бизнес-тренинглар

NB consulting - Бошқарув консалтинг ва бизнес-тренинглар Етук раҳбарлар, шижоатли ёшлар ва ҳаётда муваффақиятг?

https://teletype.in//LJ7afq4nI
14/07/2020

https://teletype.in//LJ7afq4nI

Это один из самых главных Законов Жизни. По моему мнению – он самый главный. Это закон, с которым каждый из нас сталкивается каждый...

ЯШАШНИ УНУТМА!   Биз барчамиз бир маротаба яшаймиз, битта имконият бор, иккинчиси энди бўлмайди, агар бўлса ҳам, биз бун...
03/07/2020

ЯШАШНИ УНУТМА!
Биз барчамиз бир маротаба яшаймиз, битта имконият бор, иккинчиси энди бўлмайди, агар бўлса ҳам, биз буни англаб етмаймиз. Бизда ҳаётдан лаззат олиш имконияти бор, чунки ҳаёт бизга маълум бир сабаб билан берилган, ҳаёт ҳар куни эрталабдан кечгача фақат тирикчилик учун ишлаш эвазига ҳеч бир ёқимли нарсалар олмаслик учун берилмаган.
Энг муҳими! Ишларинг ошиб-тошиб кетса ҳам, сен ИНСОН эканлигингни унутма, бўлиши мумкин бўлган энг муҳим нарса эса – бу ҲАЁТ.
Уни қайғули ёки қувноқ, бахтли ёки бахтсиз, беъмани ёки маъно ва севги билан тўлдириш эса фақат ўзингга боғлиқ …

НЕ ЗАБЫВАЙ ЖИТЬ!
Все мы живём один раз, один шанс, второго больше не будет, а если и будет, то мы не будем этого осознавать. И у нас есть шанс насладиться жизнью, ведь для чего-то она нам дана, уж точно не для того, чтобы каждый день работать с утра до вечера и не получать ничего приятного взамен, кроме средств на пропитание...
А самое главное! - за множеством дел не забывай, что ты - ЧЕЛОВЕК, и самое важное, что может быть, это ЖИЗНЬ.
А уж, какой ты ее сделаешь, грустной или веселой, счастливой или не очень, пустой или наполненной смысла и любви, зависит только от тебя самого...

КПЭ — ЭТО ЖИЗНЕННО ВАЖНЫЕ ИНСТРУМЕНТЫ УПРАВЛЕНИЯ      Ключевые показатели эффективности (КПЭ или KPI - Key performance i...
03/07/2020

КПЭ — ЭТО ЖИЗНЕННО ВАЖНЫЕ ИНСТРУМЕНТЫ УПРАВЛЕНИЯ

Ключевые показатели эффективности (КПЭ или KPI - Key performance indicators) являются жизненно важными инструментами. Менеджеры используют их для понимания текущей ситуации в бизнесе: либо вы двигаетесь в направлении, которое приведет вас к успеху, либо вы свернули с благоприятного пути. Правильный набор индикаторов прольет свет на эффективность исполнения и выявит области, на которые следует обратить внимание. «Все, что можно измерить, можно выполнить» и «Если вы не можете что-то измерить, вы не сможете этим управлять» — вот всего лишь две популярных поговорки, которые подчеркивают особую важность КПЭ. Без использования правильных КПЭ менеджеры действуют вслепую.

Проблема заключается в том, что большинство менеджеров испытывают трудности в понимании и идентификации действительно необходимых показателей и вместо этого пишут отчеты на основе всего, что можно каким-то образом измерить. Как результат, испытывая недостаток информации, менеджеры прекращают анализировать нужные данные.

Эффективные управленцы и лица, принимающие решения, понимают эффективность всех ключевых показателей своего бизнеса, приводя их к критически важным КПЭ. Неясные ключевые показатели зачастую становятся причиной беспокойства и колебаний в принятии решений.

Мы простыми словами объясним наиболее важные КПЭ, используемые на сегодняшний день. Благодаря этому вы научитесь понимать, измерять и интерпретировать большинство важных аспектов любого бизнеса.

Если статья Вам понравилась, то не забудьте нажать на значок "нравится" под статьей.
Вам не трудно, а нам приятно!

Успехов Вам!

НЕГА СОТУВЛАР ҲАЖМИНИ ОШИРИШДАН КЎРА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?Кўп компаниялар учун, сотувларни ошириш – бу энг...
17/06/2020

НЕГА СОТУВЛАР ҲАЖМИНИ ОШИРИШДАН КЎРА ХАРАЖАТЛАРНИ ПАСАЙТИРИШ ФОЙДАЛИРОҚ?

Кўп компаниялар учун, сотувларни ошириш – бу энг машҳур ва мантиқан тўғри деб ҳисобланган ёндашув. Улар “Сотув қанча катта бўлса - фойда шунча юқори бўлади” деган шиорга амал қилишади. Бизнес-маслаҳатчиларнинг аксарияти ҳам турли тренинг ва семинарларда шунга чақиради. Буни, албатта, қилиш керак, лекин баъзи изоҳлар билан.

Маълумки, ҳар қандай бизнеснинг мақсади - кўпроқ фойда олишдир.
Айтайлик, Сиз ойлик савдо ҳажми 100 млн.сўм бўлган кичик бизнесни бошқарасиз. Фараз қилайлик, ушбу бизнесни ўртача ойлик харажатлари 85 млн.сўм, фойдаси эса 15 млн.сўм. Ёки бошқача қилиб айдганда, фойда/харажатлар нисбати - 15/85.
Айтайлик, сиз, айрим сабабларга кўра, фойдангизни 15 дан 20 млн.сўмгача оширишга қарор қилдингиз. Бунинг учун сизда фақат учта вариант бор – сотувлар хажмини ошириш, нархларни ошириш ёки харажатларни камайтириш.
Учта мумкин бўлган ҳаракатларни кўриб чиқайлик.

Сотувлар хажмини ошириш.
Кўп компаниялар учун, сотувларни ошириш – бу энг машҳур ва мантиқан тўғри деб ҳисобланган ёндашув. Улар “Сотув қанча катта бўлса - фойда шунча юқори бўлади” деган шиорга амал қилишади. Бизнес-маслаҳатчиларнинг аксарияти ҳам турли тренинг ва семинарларда шунга чақиради. Буни, албатта, қилиш керак, лекин баъзи изоҳлар билан. Энг муҳим изоҳ - сотувлар ортиши билан сотувлардан қолаётган фойда фоизи, афсуски, сақланиб қолмайди. Корхонанинг сотув хажми баъзан икки баробар ошиши мумкин, лекин харажатлар хажми савдонинг хажмидан тезроқ ошиши сабабли, фойда хажми паст даражада қолади. Аксарият холларда.
Фойдангиз миқдорини 15 дан 20 млн. сўмгача оширишингиз уни 5 млн. сўмга ёки 33 фоизга оширилишини билдиради. Бунинг учун Сиз, бизнесингизни рентабеллигини шу даражада, яъни фойда/харажат нисбатини 15/85да қатъий сақлаб қолиб, сотувлар хажмини 100 млн.сўмдан 133,3 млн.сумга ёки 33 фоизга оширишингиз керак бўлади (20 = 133,3 х 15%). Бу жуда улкан вазифа, лекин кўпинча, имконсиз. Нима сабабданлигини қуйида тушунтираман.

Иккинчи вариант - нархларни ошириш.
Мен бу вариант ҳақида узоқ гапирмайман, чунки бозор шароитида бу вариант энг яхши эмаслигини ўзингиз ҳам тушунасиз – рақобатчиларингиз Сиздан, бозордаги улушинингизни олиб қўйиш мақсадида, фақат шуни кутишмоқда.

Учинчи, менинг фикримча, энг яхши вариант - харажатларни оптималлаштириш.
Амалиётдан шуни айтишим мумкинки, жиддий ҳисоб ва назорат йўқ бўлган компанияларда харажатларни дарҳол камайтиришни бошласа бўлаверади. Бундай корхоналарда сотувларни ошириш, янги филиаллар ва йўналишлар очиш орқали бозорни забт этишга қаратилган барча ҳаракатларга нисбатан, шу харакат орқали анча таъсирчан натижаларга эришиш, мислсиз ва ва баҳайбат ҳосил олиш мумкин.
Мен Сизга, ўша қўшимча 5 млн. сўм фойдани (20 = 15 + 5) олиш учун харажатларингизни 85% дан 80% гача камайтиришни таклиф қиламан. Ёки, бошқача қилиб айтганда, 15/85 нисбатни 20/80 га ўзгартиринг ва қўшимча 5 млн сўм ёки 15 млн.сум ўрнига 20 млн.сум олишингиз кафолатланади. Эътибор беринг, жами савдоингиз хажми ва нархлар ўша даражада сақланганиб қоляпти!
Изоҳ: Бунда харажатлар даражаси 5 фоизга эмас, 6 фоиз га камаяди (100 дан 5 = 5%; 85 дан 5 = 5.9%).
Энди менга айтинг, фойдани бир ҳил миқдорга ошириш учун харажатларни атиги 6% га камайтиришми ёки сотувлар хажмини 33% га ошириш осонроқми? Ҳар доим эмас, албатта, лекин аксарият ҳолларда биринчи вариант маъқулроқ деб ўйлайман. Харажатларини 6 фоизга камайтириш, Сиздан савдони 33 фоизга оширишдек қаҳрамонларча ҳаракат талаб этмайди. Фақат компания харажатлари билан бир неча кун ишлаш ва бир неча операцион харажатлар моддаларини оптималлаштириш керак бўлади. Ишонинг, реал ҳаётда, оптималлаштириш уларни 6 фоиздан ҳам кўпроққа камайтиради ва Сиз ундан ҳам кўпроққа фойдангизни оширасиз. Бу – биринчидан...
Иккинчидан, сотишни кўпайтириш, кўпинча, ишлаб чиқаришни қўшимча харажатлар заруриятини туғдиради (қўшимча ишлаб чиқариш майдонлари, қўшимча ускуна ва жихозлар), айрим ҳолларда бу муаммоли бўлади, ёки ўз ичига қўшимча молиялаштиришни олади (масалан, дастлаб ҳисоб қилинмаган, лекин қўшимча олинган банк кредитлари фоизлари бўйича тўловлар).
Учинчидан, чекланган талаб маҳсулотларнинг қўшимча миқдорини сотишда кутилмаган қийинчиликлар туғдириши ҳамда қўшимча сотиш харажатларига олиб келиши мумкин. (Фурсатдан фойдаланиб, бизнесда “Ўсиш учун ўсиш” ва “Самарадорлик” фалсафалари фарқи ҳақида ўйланиб кўринг).
Тўртинчидан, маҳсулот танарҳини пасайтириш рақобатчиларга нисбатан муҳим устунлик - паст ёки мослашувчан нархларни қўллаш имкониятини беради.
Бешинчидан, маҳсулот таннарҳини ишончли ҳисоблаш ва умуман, корхонангиздаги бошқарув ҳисоб-китоблари тартибга тушади. Бунинг оқибатида - бошқарув қарорларини қабул қилишда маълумотлар базасининг аниқлиги ва сифати таъминланади.
Ва олтинчидан, энг асосийиси, Жанг - Сизнинг майдонингизда! Таъсир этувчи омиллар – Сизнинг қўлингизда! Вазият хўжайини – Сиз!
Бундан ташқари, корхонангиз савдо соҳасида ишласа, улгуржи товар сотиб олиш харажатлари барча харажатларнинг 80 фоизидан ортиқ бўлади - сотиб олиш нарҳини фақат 0,5% камайтирсангиз ҳам - катта натижаларга эришасиз.
Шунинг учун кейинчалик Сизга, арзон нарҳларда савдо акцияларини ташкил қилиб, бутун бозорни рақобатчилардан тезда олиб қўйиш мақсадида сотувлар хажмини ошириш таклиф қилинса, аввал шу ишлардан Сизга амалда қолиши мумкин бўлган фойдани ҳисобланг. Агар ҳисоб-китобларингиз шу воситалар орқали фойдангиз ошади деб кўрсатса, улардан фойдаланинг. Лекин ҳар ойда реал ҳолатни баҳоланг: дастлабки ҳисоб-китоблар ўзларини оқламаслиги ҳам мумкин. Фойдани доимий кузатиб боринг.

Агар мақола ёққан бўлса дўстларингизга баҳам кўринг

Агар бизнинг муаллифлик “Бизнесга зиён етказмасдан харажатларни қисқартиш - 40та амалий усул!” хизматимиздан фойдаланишга қизиқсангиз, биз билан боғланинг – албатта Сизга ёрдам берамиз!

БИЗНЕС ЭГАЛАРИНИНГ КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИДАГИ САККИЗТА МУАММОСИСиз янги бизнесларни яхши бунедкорисиз, лекин ҳар доим ҳам са...
17/06/2020

БИЗНЕС ЭГАЛАРИНИНГ КОМПАНИЯ БОШҚАРУВИДАГИ САККИЗТА МУАММОСИ

Сиз янги бизнесларни яхши бунедкорисиз, лекин ҳар доим ҳам самарали бошқарувчи эмас
Сиз ўз саъй-ҳаракатларингизни биринчи навбатда бизнесингизни самарадорлигини оширишга эмас, балки унинг кенгайтиришга қаратасиз. Бошқача қилиб айтганда, сиз интенсив ривожланишга эмас, экстенсив ривожланишга кўпроқ эътибор берасиз. Ва энг муҳими - Сиз мавжуд бизнесдан мумкин бўлган фойдани "сиқиб" чиқармаяпсиз ва келажакда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларга, хавф-хатарларга ва инқирозларга тайёргарлик кўрмаяпсиз.
Компанияни тезлик билан ривожланса, у фақат кенгаяди. Бу нимага олиб келиши мумкин? Бир куни ҳамма нарса қулайди. Биз яратилган бизнеснинг самарадорлиги ҳақида ўйламасдан, фақат уни кенгайтириш билан шуғуллансак, у бир куни барбод бўлади. Шу сабабдан, изчил ҳаракат қилиш яхшидир: бизнесни бирор йўналишида баъзи янгиликларни киритдик-ми - пауза қилиб орқада қолган қисмларни тортамиз. Компания турли қисмлардан ташкил топган йирик организмдир: савдо, бухгалтерия, маркетинг, ишлаб чиқариш, логистика. Агар маркетинг олдинга чиқса, қолган қисмларни ҳам тортиш керак. Бошқа йўналишлардаги муаммоларни аниқлаб, улар бўйича харакатларимизни белгилаймиз ва амалга оширамиз - ва сўнгра, ривожланишимизни давом эттирамиз. Агар буни қилмасангиз, компания омон қолмайди, у ғарқ бўлади. Оддий бир сир: қисмлар ривожланишида мувозанат сақлаш керак.
Ҳар қандай ўзгаришлардан сўнг, сиз бизнесингизни орқада қолаётган қисмлар билан шуғулланишга вақт ажратишингиз керак. Фақат савдони ошириш мумкин эмас - сиз бухгалтерия, логистика ва бошқа ҳар бир нарсани тортишга улгуришингиз керак.

Сиз ўз одатий стереотипларингиз, бошқариш ҳақидаги ақидаларингиз ва афсоналарингиз доирасида қотиб қолгансиз
Улар Сизнинг мийянгизга кимлардир томонидан мажбуран сингдирилган (собиқ соҳта “маҳорати” билан ажралиб турадиган раҳбарингиз, устозингиз, ҳамкасабаларингиз, ҳамкорларингиз) ёки бошқарув соҳасидаги бу ақидаларни ихтиёрий равишда ўзингиз қабул қилгансиз. Сизнинг ўтмишдаги тажрибангиз ва интуициянгиз асосида шакилланган тизим Сиз истаган даражада ишламаётганини кўряпсиз ёки ҳис қиляпсиз, лекин бизнеснинг эгаси ва барча ходимларининг манфаатларини мувозанатини таъминлайдиган самарали тизимни яратишга етарли профессионал билим ва тажрибага эга эмассиз.

Сиз ҳар доим бандсиз
Ривожланган давлатларда қабул қилинган замонавий ва самарали бошқарув усулларини ўрганишга вақтингиз йўқ. Баъзи одамлар ҳатто улар мавжудлигини ҳам билмайдилар. Сиз нимани нотўғри қилаётганингизни ва қандай қилиб бу вазиятдан чиқиб кетишни Сизга содда қилиб тушунтириб бериши мумкин бўлган одамлар мавжудлигини билмаяпсиз ёки тан олишни хоҳламаяпсиз.

Сиз ахборот туманидасиз
Ходимлар Сизнинг столингизни жуда кўп турли хил аҳборотлар, ҳисоботлар ва кўрсаткичлар билан кўмиб ташламоқда, аммо Сиз буларни ичида қайсиси муҳим, қайсиси аҳамиятсиз ва иккинчи даражалилигини билмаяпсиз. Вақтингиз кераксиз маълумотларни саралашга сарфлаётганингиздан қонингиз қайнаяпти.

Сиз ҳар доим тезкор ва майда-чуйда масалаларни ҳал қилиш билан оворасиз
Лекин энг қийин ва стратегик муҳим саволларга жавоб топиш ва корхонани келажакда ривожлантириш учун тўғри курсни танлашда ёрдам берадиган етарли малакага эга ва масъулиятли ҳамдардларингиз ва ҳамфикирларингиз йўқ.

Сиз ўзингизни бошқарув кўникмаларингиз ҳақида иллюзиядасиз
Сизнинг шиорингиз - "Биз ўз йўлимиздан кетамиз" ёки "Мен ҳамма нарсани ўзим биламан". Сиз манманлик билан бизнес ҳақида ҳамма нарсани биламан ва ўз бизнесимни ишлатиш учун қандайдир маслаҳатчиларнинг "латифалари"га муҳтож эмасман деган фикрдасиз. "Ўз йўлингизни" излашга ва қуришга, "велосипедни қайта кашф этишга" кўп вақт, куч ва сармоя сарфлаяпсиз, унинг тамойиллари бошқа одамларга аллақачон маълум эканлиги ва улар маълум бир ҳақ эвазига уни Сизга баҳам кўриши мумкинлиги ҳақида ўйламаяпсиз.
Сиз муаммоларингизни қандай ҳал этиш мумкинлигини айтадиган бошқа бировга нега ҳақ тўлаш кераклигини тушунмаяпсиз
Баъзан, сиз хаттоки бу масалада билимингиз етишмаслиги билан фахрланасиз ҳам ва "Нима сабабдан мен ўз фаровонлигимга эришиш учун бошқаларнинг маслаҳатларидан ва исботланган усулларидан фойдаланишим керак эмас?” деган саволни ўзингизга бермайсиз.

Ғоялар йўқ
Сиз, ҳамма каби, самарали, рақобатбардош, кучли ва бой компанияни яратишни истайсиз. Уни, менга ишонинг, дунёдаги ҳамма тадбиркор хоҳлайди, лекин негадир ҳамма ҳам уддалаолмайди. Сиз ўз "иқтисодий мўжизангизни” яратишни истайсиз ва бунинг учун қандайдир бир ёриб ўтадиган ғоя кераклигини тушуниб етяпсиз. Аммо йиллар ўтмоқда, муносиб ғоя эса ҳалигача йўқ.

Лекин, хавотир олманг, шу барча муаммоларни ҳал этишда "NBconsulting" фирмаси Сизга ёрдам беришга тайёр!

НИМА УЧУН СИЗГА КОНСУЛЬТАНТ КЕРАК?Ҳар қандай фаолият кўрсатаётган бизнес  – тирик организмдир. У ҳар қандай организм каб...
17/06/2020

НИМА УЧУН СИЗГА КОНСУЛЬТАНТ КЕРАК?

Ҳар қандай фаолият кўрсатаётган бизнес – тирик организмдир. У ҳар қандай организм каби туғилиш, ривожланиш, шаклланиш ва етилиш босқичларидан ўтади. Ушбу босқичларнинг ҳар қандайида муваффақиятсизликлар ва хатолар бўлиши мумкин - уларни касалликлар деб атайлик.
Касалликлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли, хавфли ва унча ҳам эмас бўлиши мумкин. Айрим тадбиркорлар ўз бизнесида “ўзини ўзи даволаш” ёки “анъанавий тиббиёт”дан фойдаланади. Баъзан, бундай даволашлар симптомларни вақтинча бартараф этади, лекин касалликни ўзини бутунлай даволамайди. Бундай усуллар самарасиз.
Касбий терапия – бошқа масала. Консалтер – бизнесни барча қоидаларга мувофиқ даволайдиган малакали шифокор. Биринчидан, у лаборатория синовлари ва диагностика тестларини ўтказади, сўнг касалликни аниқлайди ва фақат кейин даволаш курсини белгилайди.
Мутахассислар томонидан қўлланиладиган усуллар – илмий ва амалиётда синалган. Маслаҳатчилар бизнесни даволаш билан бир қаторда, муаммоларни олдини олиш мақсадида уларнинг профилактикаси билан ҳам шуғулланади.
Профессионал маслаҳатчи бир неча кун ичида ва минимал сарф билан компания раҳбари ва унинг энг яқин ёрдамчилари бир неча ой давомида курашаётган муаммони ҳал қила олади. Ва бу - маслаҳатчи жуда ҳам ақлли бўлганлиги эмас, балки вазиятга бошқа бурчакдан қарагани ва у амалиётида шунга ўхшаш муаммога дуч келгани сабаблидир.
Шунингдек, баъзан бизнес эгасига бирданига барча муаммоларни ҳал қиладиган жозибадор ғоя келиб қолади, лекин у ғоя ҳали-бери ноаниқлиги ёки жуда мураккаб бўлгани сабабли, буни амалга ошириш учун маслаҳатчининг ёрдами керак бўлади.
Ёки шундай бўладики, корхона ривожланган сари анча катта бўлиб қолади ва энди уни аввалгидек бошқариш мумкин эмаслиги ва уни бошқаришда бирор нарсани ёки ҳаммасини ўзгартириш кераклиги аниқланади. Бу ерда ҳам Сизга маслаҳатчи ёрдамга келиши мумкин.
Ҳатто энг муваффақиятли тадбиркорга ҳам баъзан ташқаридан ҳушёр нигоҳ керак -бу ўз вақтида камчиликларни бартараф этишга ва бизнесни янада ривожланишига ёрдам беради.
Саводли маслаҳатчилар қиммат туради, лекин улар, деярли ҳар доим, тўловни оқлайди – фойда ошади, ишлаб чиқариш жараёни тезлашади ва иш осон ҳамда янада қизиқарли бўлади. Маслаҳатчига тўлов - оддий тўлов эмас, балки корхонанинг келажагига энг зарур инвестициядир.

Маслаҳатчи нима қилади?
- мижозлар муаммоларини таҳлил қилади, барча мавжуд вариантларни рўйхатини яратади, бу вариантларни содда ва ҳазм қилса бўладиган шаклда тақдим этади ва кейин мижозлар ўз бизнесини қайта кўриб чиқишида ва тўғри маршрут танлашида ёрдам беради;
- компаниянинг рақобатбардошлигини оширадиган стратегик ташаббусларни ишлаб чиқишда ёрдам беради;
- "объективлик" деб номланган ҳаётий зарур компонентни киритади. Унда, баъзан компания ходимларида етишмайдиган, тажриба ва ўз нуқтаи назари бор. Лекин, энг муҳими - у ташқаридаги одам. Бу сизга эски муаммоларга янги нигоҳ билан қараш ва энг қийин ва стратегик муҳим саволларга жавоб топишга ёрдам беради;
- ҳозирги вазиятни қайта кўриб чиқишга, компания ичида қилиниши зарур бўлган ўзгаришларни аниқлашга ва ўтмишдан воз кечмасдан келажакка пойдевор қўйишга ёрдам беради;
- мақсадларни белгилаш, самарадорликни ўлчаш ва бош режани амалга оширишда аниқ ва мантиқий содда ечимларни таклиф этади;
- ташкилотнинг "кунлик ишлари" ва стратегиясини мувофиқлаштиришга ёрдам беради, бу бошқарувни кундалик муаммолардан қутқаради ва менежерлар диққатини бошқарувнинг самарадорлиги, рақобатбардошлиги ва ривожланишининг бир неча асосий омилларига ҳамда умумий манзара ва истиқболга қаратади;
- қарорлар қабул қилиш ва харакат қилиш усулларини яхши томон ўзгартиради.
Булар барчаси, оқибат натижада, ноаниқлик зулматида порлайдиган машъал топишга ҳамда ўзингизни барқарор, самарали, ривожланаётган ва кўпроқ фойда келтирадиган бизнес-машинангизни яратишда ёрдам кўрсатади.
Маслаҳатчи билан ишлаганиздан сўнг, ўтган даврларга самарасиз бизнес ва бой берилган имкониятлар сифатида қарайсиз ва сиз илгари самарадорлик ва ривожланиш ҳақида оз ўйланганингиз ҳақида ўзингизга саволлар берасиз.
Энг қизиғи шундаки, маслаҳатчини кўпроқ, унинг ёрдамига энг муҳтож бўлганлар эмас, балки шундай ҳам яхши ишлаётганлар таклиф қилади.

КОНСАЛТЕРНИНГ ЎНТА ТАМОЙИЛИБу диний ёки ахлоқий тамойиллар эмас, улар яхши ёки ёмон ҳам эмас. Бу биз ишлайдиган, қарорла...
17/06/2020

КОНСАЛТЕРНИНГ ЎНТА ТАМОЙИЛИ

Бу диний ёки ахлоқий тамойиллар эмас, улар яхши ёки ёмон ҳам эмас. Бу биз ишлайдиган, қарорлар қабул қиладиган ва ниятларимизни акс эттирадиган принциплардир.

Мижозларга хизмат қилиш
Фаолиятнинг асосий ғояси - мижозларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериш ва унинг фойдасини таъминлашга интилишдир. Тўлов - иккиламчи масала.
Мижознинг муаммоларига ҳақиқий ташвиш билан ёндашиш.
Мижозни очиқ хуш кўриш ва унга ҳамдард бўлиш.
Хизматларни мажбурлаб эмас, балки мижоз учун реал қийматга эга бўлган хизматларни тақдим этиш. Яъни, мижозга бу ерда ва ҳозир керак бўлган хизматни таклиф қилиш.
Холис бўлиш ва мижозга керак бўлмаган бошқа турдаги қўшимча харажатларни таклиф қилмаслик.
Мижозни интуитив адашиб юришлардан аниқ ва равшан йўналиш топишида ёрдам кўрсатиш.
Бу йўлни қисқа, содда ва хавфсиз қилишга харакат қилиш.

Мижознинг муаммоларини ҳал этиш
Биринчи вазифа - асосий муаммони (тор жойни) аниқлаш ва уни кўрсатиш.
Мижозга муаммоларни ечишнинг оддий ва прогрессив усулларини ўргатиш.
Муаммоларни фойдага айлантириш йўлларини излаш.
Нима қилиш керак? – саволга жавоб топиш.
Муаммоларни фикрлар эмас, балки фактлар асосида ҳал этиш.
"Витаминлар" таклиф қилиш эмас, балки "бош оғриқни" бутунлай ҳал этиш.
Натижага ишлаш.
Муаммони илдизигача етиб бориш.
Ўйлаш, излаш, топиш ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик.

Муаммоларни тизимли ҳал қилиш
Алоҳида соҳаларни ўрганиш етарли эмас: ҳақиқий тушунчага фақат тизимий таҳлил орқали эришиш мумкин.
Мижозларни тизимли фикрлашга ўргатиш.
Компания фаолиятини тизимли таҳлил қилиш.
Компания ичида ҳам, ташқарисида ҳам нималар бўлаётганига эътиборни қаратиш.
Муаммоларни мижозлардан кўра аниқроқ кўришга ҳаракат қилиш.
Компания эгалари ва раҳбарлари одатий стереотиплар, қолиплар ва бошқарув афсоналари доирасидан чиқиб кетишига ёрдам кўрсатиш.
"Жанг синови"дан ўтган энг яхши ғоялар, усуллар ва воситаларни таклиф қилиш.
Тўғри савол бера олиш ва тўғри жавоб топа олиш.

Самарадорлик "сирларини” баҳам кўриш
Самарали бошқариш тамойилларини ва бизнес фойдасини оширишни ўргатиш.
Бугунги кунда мода эмас, балки тўғри харакатларни қилишга даъват этиш.
Асосий эътиборни мижозларга ҳақиқатдан ҳам фойда келтирадиган нарсаларга қаратиш.
Компания ривожланишининг асосий омилларига қаратилган аниқ ва мантиқий оддий ечимларни таклиф қилиш.
Бизнесни ҳақиқий ўсишини таъминлайдиган самарадорлик ва фойдалиликни ошириш захираларини излаш.
Самарадорлик, унумдорлик ва сифатни таъминлайдиган оқилона тартиблар орқали, корхона фаолиятини "қаҳрамонлариз" ташкил этишда ёрдам кўрсатиш.
Энг яхши амалиётлар сирларини тарқатиш.
Компания бугунги кунда нимага қодир ва нимага ҳали қодир эмаслигини инобатга олган холда компания учун энг мос бўлган ечимни таклиф қилиш.

Фикрларни оддий ва қулай тилда тушунтириш
Ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган - оддий ишчидан бош директоргача, ва муаммоларни 95% гача ҳал қилиш мумкин бўлган оддий усулларни ўргатиш.
Мижозлар нафақат "ахборот тўфони"да чўкмаслигига, балки уни тўғри ва самарали қарорлар қабул қилиш имкониятини яратадиган тўлиқ таҳлилий тасвирга айлантиришга ёрдам бериш.

Фикр мустақиллигини сақлаш
Компаниядаги ишларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида холисона фикр билдириш.
Мижозга ўз бизнесининг ҳолати ҳақида ҳақиқий тасаввурни кўрсатиш.
Тўғрисини айтиш.

Ҳалоллик ва тўғрилик
Агар бирор нарса мижознинг манфаатларига жавоб бермаса, бу ҳақда унга хабар бериш.
Муҳим ва оғриқли масалаларни бевосита ҳал этиш.

Махфийликни таъминлаш
Мижозга тегишли бўлган махфий маълумотларни сир сақлаш.
Олдиндан ёзма рухсатномасисиз мижозларнинг номлари, материаллари ёки улар учун тайёрланган ҳисоботларни ошкор қилмаслик.

Ҳаракатга йўналтириш
Мижоз учун мумкин бўлган энг яхши нарса - у маслаҳатчига қулоқ солиши ва унинг ўзига фойдали бўлган томонга ҳаракат қилишига даъват ва мажбур қилиш. Баъзан бу осон эмас.

Мижознинг танловини ҳурмат қилиш
Мижознинг иродасига қарши уни бахтли қилиш мумкин эмас.

БИЗНИНГ ХИЗМАТЛАРАМИЗ ТУРЛАРИ
17/06/2020

БИЗНИНГ ХИЗМАТЛАРАМИЗ ТУРЛАРИ

БОШҚАРУВ КОНСАЛТИНГ - Корпоратив мижозлар учунАгар бизнинг корхонамизда ҳамма ишлар тўғри йўлга қўйилган десангиз, нима ...
17/06/2020

БОШҚАРУВ КОНСАЛТИНГ - Корпоратив мижозлар учун

Агар бизнинг корхонамизда ҳамма ишлар тўғри йўлга қўйилган десангиз, нима сабабдан Сизнинг фирмангиз ҳалигача дунёдаги энг машҳур фирма эмас?

Бугунги кунда барча раҳбарлар олдида турган энг жиддий муаммолардан бири - бизнес самарадорлигини ошириш бўйича энг яхши усулларини мустақил ўрганиш ва махсус адабиётларни ўқиш учун вақт етишмаслигидир.
Сизга бизнесингиз самарадорлигини ошириш учун дарҳол ишлатилиши мумкин бўлган оддий воситалар тўплами керак. Бу воситалар - мен консультация давомида Сизга баҳам кўришим мумкин бўлган, тамойиллар ва усуллардир.
Эҳтимол, ушбу усуллар билан танишиш жараёнида Сиз фикрлаш тарзингизни тубдан ўзгартирасиз ва Сизга компаниянгизни тўлиқ ўзгартириш ғояси ҳам келиб қолади.

ТРЕНИНГ ВА КОНСУЛЬТАЦИЯ. Бизнесга зиён етказмасдан харажатларни қисқартиш - 40та амалий усул!Савдони 33% га кўтариш жуда...
17/06/2020

ТРЕНИНГ ВА КОНСУЛЬТАЦИЯ. Бизнесга зиён етказмасдан харажатларни қисқартиш - 40та амалий усул!

Савдони 33% га кўтариш жуда қийин, аммо харажатларни 6% га камайтириш жуда осон. Иккала усул эса, бир хил фойда беради! Ишонмайсизми? Буни сизга ўргатамиз!

Тажриба шуни кўрсатадики, алоҳида усуллар харажатларни бошқариш муаммосини самарали ҳал қилмайди - тизимли ёндашув зарур. Қоида тариқасида, компаниянинг ўз ходимлари харажатларни оптималлаштириш тажрибасига эга эмас, улар бу ишга йиллар сарфлаши ва муваффақиятга эришмасликлари мумкин. Тўғрисини айтганда, ходимларингиз кўпчилиги бу ишга нафақат манфаатдор эмас, балки қаршилик ҳам кўрсатади...

Бу муаммони бир ойда ечишни 3 соат ичида ўргатишимиз мумкин! Сиздан фақат бизнинг тавсияларимизни собитқадамлик билан амалга оширишингиз талаб этилади.

Address

Проспект Навои, д. 15
Tashkent

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when NB consulting - Бошқарув консалтинг ва бизнес-тренинглар posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to NB consulting - Бошқарув консалтинг ва бизнес-тренинглар:

Share