«Langar media» ижодий маркази

«Langar media» ижодий маркази Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from «Langar media» ижодий маркази, Business service, Chilonzor, Tashkent.

20/04/2021

Самарқанд вилоят вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Э.Турдимов ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғриси”да Фармони шунингдек “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

«Давлат + фуқаролик жамияти институтлари + тадбиркорлик субъектлари» тамойили асосида Самарқанд вилоятида Федерациянинг ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш механизмини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди.

Самарқанд вилоятида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида ушбу йўналишда қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида, шунингдек, вилоят, туман вашаҳар марказларида “Истеъмолчилар уйи” ва “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Маҳалла маслаҳат маркази” каби ижтимоий объектлар қурилиши юзасидан фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими Федерация ташаббусларини қўллаб-қувватлади, фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини ошириш юзасидан амалга ошириладиган барча лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Федерация раиси Ж.Саримсоқов, вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси оширилишида федерация билан доимий ҳамкорлик учун вилоят ҳокимига миннатдорлик билдирди.

Ассалому алайкум. Марҳамат, “Iste’mol madaniyati” газетасининг янги сони билан танишинг!
25/11/2020

Ассалому алайкум.
Марҳамат, “Iste’mol madaniyati” газетасининг янги сони билан танишинг!

“Iste’mol madaniyati” газетасининг янги сонини кутиб олинг!
24/06/2020

“Iste’mol madaniyati” газетасининг янги сонини кутиб олинг!

17/06/2020
27/05/2020

Address

Chilonzor
Tashkent
100135

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when «Langar media» ижодий маркази posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share