21/05/2024
Бугун Аллоҳни инояти ва фазли ила жамиятимизда илмга талпиниш, ўқишга ҳаракат ва ривожлантириш кучайди. Барча соҳаларда турли ўқишлар, менторлар, спикерлар кўпаймоқда. Албатта, бизнесни бошқариш соҳасида ҳам шундоқ.
Биз таҳминимда Россияда 10 аввал бўлган ҳолатларни бошимиздан кечирмоқдамиз. Бизнес молодость деган ташкилот бўлган, минглаб русийзабонларни ўзига жалб қилган ва барча иш бошламоқчи бўлганларга тезда ва осон бизнес сирларини ўргатаман деган эди. Қаранг-ки, уларни ўзи 10 йилга қолмай епилиб кетди. Ва қачонлардир минглаб иштирокчилар йиға олган "спикер"лар бугун бунақа натижаларни қўлга мутлақо кирита олмаябдилар?
Хўш нега улар машҳур бўлди-ю, нега улар епилиб кетди? Улар биринчи эмас ва охирги эмас. Аминманки, инсоният бор экан ушбу шаклдаги еки ендашувдагилар чиқаверади ва йўқолаверади.
Бунинг асосий боиси - одамларда бунга эҳтиёж борлиги. Ахир бизни бизнесменларимиз ҳам ҳамма қатори одам. Нега лотереялар, молиявий пирамидалар, тез бойиб кетиш сирлари курслари, 20 кунда бизнесингиз зўр бўлиб кетади, минг баробарга ошиб кетади кабилар машҳур?
Инсоннинг нафси ва дангасалиги. Биз жуда тез натижа олишни истаймиз. Бизга кимдир ушбу ҳолатини яхшилаш учун, бир йил ишлашинг керак деса, бор - э деб чиқиб кетамиз. ЛЕкин кимдир икки ойда ҳамма ёғинг беш бўлади деса, бориб эшитгимиз, жуда икки ойда бўлмаса ҳам, тўрт ойда бўлса ҳам бирор натижа чиқиб қолади деймиз.
Ва бундан-да мураккаби - бошқарувчи буларни ўзи ойлаб назорат қилиши ва доимий кузатиб бориши зарурлиги. Шунда нафс яна бир бора ишга тушади - осонроқ қилса бўлмайдими? Менга шу битта содда нарса қилиб берсангиз-да, мен уни шундай қўйсамда, ўзим Анталияга дам олгани кетсам, ҳамма ёқ ўзгармай тураверса.
Албатта, ушбу сохта осонлик ва тезлик бизни бундан-да оғирроқ ҳолатга солиб қўяди. Чуни бизга "тилла стандарт", "мўъжизакор дастур", "осон система" ваъда қилишган-ку. Лекин бу нарсалар йўқ, фақат меҳнат ва сабр ила эришиш мумкин бўлган нарсалар.
Хўш, бир марта калтак едик, кейин нима қиламиз? Ўзимиздан хато изламаймиз-да, бошқа тайёр ечим қидиришни бошлаймиз. Балки бу сафар катта бизнесмен, зўр ишлаган акаларимиздан сабоқ олармиз? Уларни қилган ишларини кўчирамизми? Лекин табиий-ки, бу ҳам иш бермайди. Чунки Эшпўлатга иш берган, Тошпўлатга тушмайдида.
Аммо яна қидирамиз ва кимдир тезроқ, кимдир эса охийри сабр билан, керакли илмни олиб, шошмай, аста секинлик билан иши тутиш зарурлигини тушунади. Ва асл устозлар, китоблар қидиришни бошлаймиз. Унгача эса "сеҳри таёқча" , "шундоқ қилса" ишлаб кетадиган ечимлар қидиришда давом этаверамиз. Нега? Чунки одамзот ўзидаги хатони тан олиши ўта қийинда.